

Бугун "Бавария" ярим ҳимоячиси кетма-кет иккинчи ўртоқлик ўйинида – "Хайденхайм"га қарши баҳсда ўзини ёмон ҳис қилди. 15 август куни 23 ёшли футболчи "Лейпциг" билан учрашув вақтида ўзини ёмон ҳис қилган эди. "Ҳаммасини билиб оласиз. Жамал яқин орада бу мавзуда гапиради. Биз билардик, хабардор эдик. Жамалнинг ўзи ҳаммасини айтади. У кийиниш хонасида, кийимларини алмаштирмоқда, душ қабул қиляпти", – деди "Бавария" спорт директори.



