

“Трактор” “Сепахон” меҳмони бўлди ва 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан уйга қайтди. “Трактор” сафидаги Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Ҳамробеков баҳсни асосий таркибда бошлади ва учрашувда тўлиқ иштирок этди.
“Сепахон” - “Тракор” 0:2
Голлар: Ҳуссайнзода 83, 90+1.
Таркибида Рустам Ашурматов ва Жалолиддин Машарипов бўлган “Истиқлол” ҳам сафарда ғалабага эришди. Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлаб, баҳсни тўлиқ ўтказган бўлса Машарипов захирада қолдирилди.
“Нассажи Мазандаран” - “Истиқлол” 0:1
Гол: Озоди 86.



