

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Ўйингача баҳс қийин кечишини билардик. Буни рақибдан келиб чиқиб айтмаяпман, балки ҳар тўрт-беш кунда майдонга тушаётганимиз боис жамоамнинг жисмоний ҳолати сабаб айтяпман. Ўйинлардан кейин тикланиш оғир кечяпти. Бугунги баҳс ҳам оғир бўлди.
Рақиб хатосидан фойлаланиб гол урдик. Биринчи таймда тенг кураш кечди. Дориевнинг маҳорати сабаб гол урдик. Иккинчи бўлимда "Қизилқум" вазиятни тенглаштирди. Улар яна гол уриши мумкин эди. Бизда захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди ва ғалаба тўпини киритдик. Йигитларга ўйин учун раҳмат.
Тўғрисини айтсам, бугун дуранг ҳам биз учун муваффақиятли натижа бўларди. Чунки "Қизилқум" жиддий қаршилик кўрсатди, бу жамоага кейинги турларда омад тилаб қоламан.



