90minutuz: Жамшид Искандеров март ойининг энг яхши футболчиси

Aslanov Jasurbek
1 апр 2026
Сайтимиз билан ҳамкорликда "90minutuz" ҳамкорлигида ой лауреатларини аниқлаймиз.

Март ойида Ўзбекистон чемпионатининг 4 та тур ўйинлари ва Суперкубок учун баҳси бўлди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" жамоалари мазкур 5 та баҳснинг барида иштирок этдилар.

Чемпионатнинг дастлабки 4 та турида фарғоналиклар рақиб дарвозасига 12 та гол уриб фақатгина "Локомотив"дан битта жавоб зарбасини олдилар. Уни ҳам "темирйўлчилар" пенальтидан урган. Март ойида лауреатлар ўртасида асосан икки клуб вакиллари "Пахтакор" ва "Нефтчи" курашиши аниқ эди. "Нефтчи"дан фарқли пойтахтликлар ўз майдонида "Навбаҳор"га имкониятни бой бердилар. Айнан шу учинчи турдаги водий дербисида "Нефтчи" андижонликларни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди, 3:0. Мазкур баҳсда Жамшид Искандеров ҳимояга ётиб олган "Андижон"ни бўш нуқтасини топа олди ва ўйин қаҳрамони бўлди. У 2 та голли узатмадан ташқари ўз ҳисобига битта гол ҳам ёзиб қўйди. "Локомотив"га қарши баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга чиқди ва дуранг бўлиб турган ўйинда Перицага бурчакдан чиройли тўп узатишни амалга ошириб, жамоасининг ғалабасига муносиб улуш қўшди.

Натижада бизнинг ой футболчиси номинациясига танловимиз - Жамшидбек Искандеров!


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia