UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11"Манчестер Юнайтед"да тарих такрорланяптими?   2 12:54Италия терма жамоаси афсоналарини танидингизми?   3 12:40Тунда "Сити"га учта гол уриб шарманда қилган ҳужумчи: "Аморимни соғинамиз"  3 12:23Биринчи лига. Плей-офф учрашувлари ҳақида икки оғиз  0 12:01"Андижон" бош директори Элбек Саматов: "Таркибимизни кучайтириш устида иш бошланган, ОЧЛни Андижонда қабул қиламиз"  1 11:38Эшитдик-да! CAFA 6 мамлакат клублари ўртасидаги мусобақага асос солишга яқин турибди  6 11:35Асрор Алиқулов: "Ҳакам тўп қўлга теккан вазиятни кўрмасликка олди, шекилли"  0 11:3316 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси  9 11:25Улуғбек Бакаев: "Бухоро"ни Суперлигага қайтгани билан барчани табриклайман"  1 11:17“Навбаҳор” клуби вице-президенти Отабек Саматов: "Пахтакор"га қарши ўйин муҳим аҳамиятга эга"  5 11:08ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" Қаршида "Ал Ҳусайн" билан ўйнайди  8 10:59Мотта "Лилль" билан ўйин ҳақида: "Бошқачароқ натижани кутгандик, аммо "Ювентус"нинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим"  0 10:45ПРО-Лига. "Қўқон-1912" бугун ғалаба қозонса, расман Суперлигага ўтиш ўйини иштирокчисига айланади   1 10:25Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши ўйинлар учун таркиби эълон қилинди  43 10:00Карло Анчелотти: "Хавотирдаман, муаммоларимиз индивидуал эмас — жамоавий"  20

16 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси Янгиликлар

16 клуб иштирокидаги Суперлига формати юзасидан ПФЛнинг режаси

2025 йилги мавсумдан бошлаб Суперлига ғолиблиги учун 16 клуб кураш олиб боради. Бу эса табиийки ўйинлар сонинининг ошишига олиб келади.

2019 йилдан буён Суперлигада 14 клуб иштирок этиб келаётган бўлиб, мусобақада ўйинлар сони 182 тани ташкил этаётганди. Келаси мавсумдан бошлаб эса ўйинлар сони 240 тага етади. Яъни, ҳар бир клуб 15 тадан уй ва сафар учрашувида майдонга тушади. Мамлакат кубоги учрашувларини ҳам қўшиб ҳисобласа, Суперлиганинг халқаро майдонда иштирок этмаётган жамоаси учун мавсум давомида минимум 33 та расмий ўйин кафолатланади.




ПФЛ режасига кўра, Суперлигада 16-ўрин билан кифояланган клуб Пролигага тушиб кетади. 12-15-ўринлар эса мусобақадаги ўрнини сақлаб қолиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этади. 12-ўринда бораётган жамоанинг ҳам хавф остида бўлиши совринли ўринлар учун курашдан чиқиши мумкин бўлган таҳминан 6 тадан 10 тагача клубни мавсум давомида хушёр бўлишга ундаши мумкин.

Плей-офф ўйинлари финалдек ўтиши учун одатга кўра ҳар бир тўқнашув фақат бир мартадан ўтказилади. Унинг биринчи босқичида мавсумни 15-ўринда якунлаган клуб 12-жамоа майдонига сафар этади, шунингдек, 13-ўриндан жой олган жамоа 14-жамоани ўз уйида қабул қилади. Яъни, мавсумни нисбатан юқорироқ ўринда якунлаган жамоанинг имконияти бироз кўпроқ бўлади. Аммо якунда плей-офф иштирокчилари орасида нисбатан яхшироқ позицияда турган клуб ҳам Суперлига билан хайрлашиши мумкинлигини ҳисобдан чиқармаслик керак.

Биринчи босқич ғолиблари Суперлигадаги ўрнини сақлаб қолади. Мағлуб клублар эса иккинчи босқичда ўзаро майдонга тушади. Беллашув мавсумни юқорироқ ўринда якунлаган жамоа майдонида ўтказилади. Иккинчи босқични ҳам мағлубият билан якунлаган жамоа плей-оффнинг сўнгги босқичини Про Лиганинг иккинчи жамоаси майдонида ўтказади.




Суперлига иштирокчилари сонининг 16 тага етказилиши лицензиялаш талаблари билан боғлиқ ҳисобланади. Яъни, ўтган 5 йил давомида ПФЛ айнан мана шу сабаб туфайли 16 талик формат таклифига қарши чиқиб келган. Аммо сўнгги икки мавсум якунига кўра Ўзбекистон ОФК лицензиялашида фаоллик кўрсатди ва бугунга келиб 19 та клуб ОФК лицензиясига эга бўлди.

Суперлига учун плей-офф ўйинларини Суперлига иштирокчилари бошлаб бераётгани ҳам бежизга эмас. Боиси, мусобақада клублар сонинининг 16 тага етказилиши Пролигада лицензиялаш билан боғлиқ айрим муаммоларни келтириб чиқаради. Шу сабабдан плей-офф ўйинларига Пролиганинг бир нечта клубини жалб этишга ПФЛ ҳозирча тайёр эмас. Шундан келиб чиқиб, 2025 йилги мавсумни Про Лига ғолиби сифатида якунлаган жамоа Суперлигага тўғридан-тўғри йўлланма олса, мусобақанинг иккинчи жамоаси яримта йўлланмани бутун қилиш учун плей-офф ўйинларида иштирок этишига тўғри келади.

ПФЛ шу ва бошқа режаларни тез орада ўтказиладиган ЎзПФЛ Ижроия қўмитаси йиғилишида ҳимоя қилади.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

+3   
06 ноя 11:36:51
Алишер Алишер
Диёрни омадини берсин ҳар қалай нимадур чиқаришга уринаяпди
+1   
06 ноя 12:07:33
Serdar Serdar
Мақсад Локоматив ва Металлур клубларини супер лигада олиб қллиш
+1   
06 ноя 11:42:42
MEKSIKA-2011
Зўр омад ПФЛ ва Диёрга!!
   
06 ноя 13:20:10
Аббосхужа
Serdar Serdar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Мақсад Локоматив ва Металлур клубларини супер лигада олиб қллиш
Раҳмат сизга! Ман ҳам худди шу фикрда эдим. Лекин 12 чи ўриндаги жамоа ҳам про лигага тушиб кетиш хавфи борлиги, охиригача курашишга сабаб бўлади. Ҳозир кўряпмизку жадвал ўртасидаги жамоалар номигагини майдонда юриб, ўйинни ўтказиб қўйишяпти. Чунки уларга юқори ўрин ҳам бўлмайди ва прога ҳам тушиб кетмайди.
   
06 ноя 12:40:57
Sanjar-sanjar
Bu faqat rasxod. Umaman ahmoqona qaror.
   
06 ноя 12:39:10
Mansur90
Endi pro liga bilan birinchi ligani farqi bo‘lmas ekanda quyi ligalar kuchsizlanadi super ligada navbatchi kulublar ko‘payadi
   
06 ноя 12:34:47
Jons
O'yinlar soni ko'p bo'lgani yaxshi, endi har bir jamoa yoshlarga ham imkon berish kerak, qayerdagi legionerlarga emas. Yoshlarda nimalardur bor, ulaga to'g'ri yo'l ko'rsatadigan murabbiylar afsuski kam, hammasi hozirgi natijani o'ylaydida yoshlarga imkon bermaydi. O'zi asli eng mukammali 20 talik, bizni jamoalar saviyasi va infratuzilmasi bunga javob berolmaydi.
   
06 ноя 12:26:14
O'zbek futboli XD
Pfl tashkiloti Keyingi yildan 1-6 o'rindagi klublarga qanaqadur mukofot puli berishni rejalashtirishi kere.
Masalan 1 o'rinni oganga 1 milliard so'm
2 o'rinni oganga 800 millon so'm
3 o'rinni oganga 700 millon so'm
Qogan 4-5-6 klublarga 500 millondan berishi kere.
Buyam klublaga xannade bir narsasini qopliydi.
   
06 ноя 11:44:43
Isyankar
Футбол ривожи уз йулига. Бу янаям купрок расход, купрок сокка, ортикча дахмаза мен учун. Уша пулларни хозирги кунда жуда куп муаммо ларни хал килиш учун ишлатган яхши эди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика