1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин
04 ноя 2024 19:21
Янгиликлар
1 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин
"La Gazzetta dello Sport" тарқатган маълумотга кўра, Римликлар раҳбарлари Паулу Соузанинг вакиллари билан алоқага чиқишган. Маълумот учун Паулу Соуза БААнинг "Шабаб ал Аҳли" клуби устози ҳисобланади. Бундан бир ойча олдин "Шабаб ал Аҳли" айнан Соуза бошчилигида ОЧЛ 2 мусобақаси 2-тури доирасида Қаршида "Насаф" меҳмони бўлиб 1:2 ҳисобида мағлуб бўлиб қайтган эди. Лекин, римликларни ўйлантираётган жиҳат бор, яъни Соузанинг ҳозирги жамоаси билан шартномасида товон пули кўрсатилган. Шу сабаб "Рома" раҳбарлари бошқа номзодларни ҳам ўрганиб чиқишмоқда.
"Рома"га "Челси" собиқ футболчиси ва мураббийи Фрэнк Лэмпарднинг номзодини кўриб чиқишни ҳам таклиф қилишган.
Бундан ташқари, номзодлар орасида яқинда Саудия Арабистони терма жамоасидан истеъфога чиқарилган Роберто Манчини, Массимилиано Аллегри, Маурицио Сарри, Грэм Поттер ва Эдин Терзичлар борлиги айтилмоқда.

Мавсум аввалида истеъфога чиқарилган Даниэле де Россини яна ортга қайтариш ҳақида эса бош қотирилмаяпти.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар