Хавьер Тебас: "АПЛ пул сарфлайди, инвестиция қилмайди. Ла Лига молиявий барқарор, бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди"

Aslanov Jasurbek
23 апр 2025
Хавьер Тебас Ла Лиганинг молиявий барқарорлигини таъкидлади.

– Ла Лига қачон АПЛ билан трансфер бозорида тенглашади?  

– АПЛдан ортда қолмаслик учун пул йўқотишга тўғри келади. Улар инвестиция қилмай, сарфлашади.  

COVID даврида биз 1 миллиард евро зарар кўрганимиз ҳақида ҳисобот бердик, буни тиклаш учун тўрт йил керак бўлишини айтган эдик – энди бу тўғри экани аён. Бизнинг лигамиз молиявий барқарорликка интилади, фэйр-плей қоидаларига риоя қилади.  

Биз молиявий барқарор лигамиз, ва бизнинг клубларимиз зарар кўрмайди, – деди Ла Лига президенти.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: Marca