

"Реаллик шундаки, Винисиуссиз 'Реал' у билан ўйнаганидан кўра анча яхшироқ кўринмоқда. Унинг йўқлигида жамоа ўзининг энг яхши жамоавий формасига кириб олди. Бу шунчаки кимнингдир фикри эмас, балки инкор этиб бўлмас факт. Савол фақат футболчининг ўзи зарур бўлган йўлга тушишга тайёрми ёки йўқлигида. Биз анчадан бери бир хил нарсани такрорлаб келяпмиз: тўпсиз ўйинни кучайтириш керак.
У камдан-кам одам мақтана оладиган жисмоний кўрсаткичларга эга ғайриоддий футболчи. Унда нега ҳимоявий мажбуриятларини уддалай олмаяпти? Ҳаммаси фақат истакка бориб тақалади. Агар у бўлмаса — Винисиусга жуда қийин бўлади. Ахир ҳал қилувчи паллаларда — жамоага 'Барселона', 'Бавария', 'Атлетико', 'Манчестер Сити' ёки ПСЖ каби рақибларга қарши тўп тепишга тўғри келганда, агар Винисиус ўйинини кучайтирмаса, Моуринью жамоа манфаатлари фойдасига танлов қилади, чунки унинг асосий мақсади — ғалаба қозониш", — дея баёнот берди Бенито.



