

ФИФА Бош котибиятига аъзо ассоциациялар томонидан жами уч нафар номзод таклиф этилди (фамилиялар алифбо тартибида берилган):
Филипп Диалло (Франция футбол федерацияси президенти)
Жанни Инфантино (ФИФАнинг амалдаги президенти)
Козо Ташима (Япония футбол ассоциацияси фахрий президенти ва ФИФА Кенгаши аъзоси)
ФИФА бошқарув регламентига мувофиқ, номзодларнинг ҳужжатлари текширувдан ўтказиш ва сайловга қўйиш бўйича қарор қабул қилиш учун Сайлов қўмитасига юборилди. Тасдиқланган номзодларнинг якуний рўйхати 2027 йил 18 февралдан кечиктирмай аъзо ассоциацияларга маълум қилинади.



