

"Болалигимда орзу қилган барча нарсани бошдан кечириш насиб этди. Ғалаба қозондим, мағлуб бўлдим, йиғладим ва қувондим, аммо энг муҳими — ўргандим. Менга бу имкониятни берган барчага раҳмат", – деб ёзди Адан.
Адан "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади. 2012 йил декабрь ойида Жозе Моуринью ва Икер Касильяс ўртасидаги келишмовчиликдан сўнг у мадридликларнинг асосий посбонига айланганди. Дарвозабон Ла Лиганинг кетма-кет икки ўйинида — "Малага" (2:3) ва "Реал Сосьедад"га (4:3) қарши баҳсларда асосий таркибда майдонга тушган. Кейинчалик дарвозадаги ўринни Диего Лопес эгаллаган.
Шунингдек, у "Кальяри", "Бетис", "Атлетико", "Спортинг" ва Эроннинг "Истиқлол" жамоаларида ҳаракат қилган. У 11 та совринни қўлга киритган, жумладан, "Реал" билан Испания чемпионатида ва Лиссабон клуби билан икки бор Португалия чемпионатида ғолиб чиққан.



