Дунга Винисиуснинг қиёфадоши йўқлигига ишонтирди

Sherzod Nurmatov
12 ноя 2026, 14:25
Бразилия терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Дунга "СЭ" нашрига берган интервьюсида "Реал" ҳужумчиси Винисиуснинг қиёфадоши борлиги ҳақидаги назарияга муносабат билдирди.

— Бундай ҳолатда Россияда техникаси жиҳатидан Винисиус ёки Неймарга ўхшайдиган бирор футболчи борми?

— Бизда ҳатто Бразилиянинг ўзида ҳам Неймарга ўхшайдиган ҳеч ким йўқ (кулади).

— Винисиус ҳақида гап очилган экан. Унинг ҳақиқий эмаслиги (ўрнига қиёфадоши ўйнаётгани) ҳақидаги версияга ишонасизми?

— Йўғ-э, буларнинг бари футбол чўпчаклари. Шунчаки майдонда натижа бўлмаганида, дарҳол турли миш-мишлар бошланади.

2.jpg

Дунга — Бразилия терма жамоасининг собиқ сардори, жаҳон чемпиони ҳамда футболчи ва мураббий сифатида Америка Кубогининг уч карра соҳиби. У 2006 йилдан 2012 йилгача Бразилия терма жамоасини бошқарган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Спорт-Экспресс

Сўнгги янгиликлар

Барча ›