"Галатасарой" майдон чими билан боғлиқ муаммолар сабаб "Самсунспор"га қарши ўйинни бошқа стадионга кўчирди

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2026, 14:30
"Галатасарой" Туркия чемпионати 12-туридан ўрин олган "Самсунспор"га қарши уй учрашувини ўз аренасидаги майдон чимини янгилаш ишлари туфайли бошқа стадионда ўтказади.

Бу ҳақда Истанбул клуби матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув 21 ноябрь куни "Башакшеҳир Фотиҳ Терим” стадионида бўлиб ўтади. Дастлаб ўйин "Галатасарой"нинг уй аренаси — "Рамс Парк"да ўтказилиши режалаштирилганди. Клуб баҳс ўтказиладиган жой ўзгаргани учун мухлислардан узр сўради.

"Галатасарой" 11 та ўйинда 28 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Самсунспор" эса 7 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф

Сўнгги янгиликлар

Барча ›