“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда

Sherzod Nurmatov
19 ноя 2026, 14:05
Лондоннинг “Арсенал” клуби асосий таркибнинг уч нафар футболчиси — Деклан Райс, Давид Райя ва Юрриен Тимбер билан шартномаларни узайтириш борасида келишувга эришди.

Бу ҳақда “The Touchline” маълум қилди.

27 ёшли Райс билан тузиладиган янги битим 2031 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган бўлади. Нашр маълумотларига кўра, ярим ҳимоячининг маоши сезиларли даражада оширилади ва у жамоанинг энг кўп ҳақ олувчи футболчиларидан бирига айланади.

31 ёшли Райя клуб билан 2030 йилнинг ёзига қадар амал қиладиган битимни келишиб олди. Шунингдек, “Арсенал” 25 ёшли Тимбер билан ҳам келишувни 2031 йилгача узайтиришга эришди.

Райс 2026/27 йилги мавсум барча мусобақаларда 15 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Райя ҳисобида 15 та учрашув бор. Тимбер эса 10 та баҳсда майдонга тушиб, 1 та гол муаллифига айланди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline

Сўнгги янгиликлар

Барча ›