

"Мен унга нисбатан доимо катта ҳурмат ва хайрихоҳлик ҳис қилганман. У менинг тарихимни — ҳам "Реал"да, ҳам умуман футболда ўзгартириб юборди. У мени ҳар доим ҳимоя қилган ва энг қимматли маслаҳатларни берган. Унинг терма жамоани бошқариши мумкинлиги ҳақида эшитганимда жуда хурсанд бўлгандим, чунки статистикам яхшиланишини билардим. Унинг қўл остида аллақачон 10 та гол урдим, ваҳоланки, илгари ҳисобимда бор-йўғи 6 та гол бор эди.
Камроқ хато қилишимиз ва қисқа вақт ичида максимал даражада самарали ҳаракат қилишимиз керак. У бразилияликлар қандай ўйнаши керак бўлса, шундай ўйнашимиз учун оптимал таркиб ва идеал схемани танлашига шубҳа қилмайман", – дея Винисиуснинг сўзларини келтирди “Globo”.
Анчелотти 2025 йилнинг май ойида Бразилия терма жамоасини қабул қилиб олган. Бунгача италиялик мутахассис 2021 йилдан 2025 йилгача "Реал"да Винисиус билан бирга ишлаган. Шу вақт ичида жамоа икки мартадан Испания чемпионати ва Чемпионлар Лигасида ғолиб чиққан.



