Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради

Omonjon To`xtamirzayev
6 окт 2025
Польшалик кипер Войцех Шенсни "Барселона" сафида ўзи учун 17-ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди.

Кеча, 5 октябрь санасида, кўк-анорранглилар чемпионат 8-тури доирасида "Севилья"га имкониятни бой берди (1:4).

Шенсни учун баҳс бу мавсум Ла Лигадаги иккинчи ўйин бўлди. "Барселона" аввалроқ Войцех билан "Реал Сосьедад" (2:1) устидан ғалаба қозонганди. Испания чемпионатидаги дебют мавсумида дарвозабон 15 ўйинда иштирок этиб, 14 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди.

Шенсни "Барселона" сафига 2024 йил октябрь ойида келиб қўшилганди. Ўтган вақт давомида у барча мусобақаларни инобатга олганда 33 ўйинда майдонга тушган ва 14 бор дарвозасидан гол ўтказмаган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, польшалик трансфер нархи 1 млн. еврони ташкил қилади.

Июль ойи аввалида 35 ёшли посбон клуб билан шартномасини 2027 йилгача узайтирганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia