UZ

Сўнгги янгиликлар

22:10Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди  54 21:57Фоденнинг "Манчестер Сити"даги келажаги ҳақида маълумот берилди  0 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  212 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  16 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  4 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  3 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4

Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради Янгиликлар

Шенсни "Барселона"да биринчи марта мағлубиятга учради

Польшалик кипер Войцех Шенсни "Барселона" сафида ўзи учун 17-ўйинда мағлубият аламини тотиб кўрди.

Кеча, 5 октябрь санасида, кўк-анорранглилар чемпионат 8-тури доирасида "Севилья"га имкониятни бой берди (1:4).

Шенсни учун баҳс бу мавсум Ла Лигадаги иккинчи ўйин бўлди. "Барселона" аввалроқ Войцех билан "Реал Сосьедад" (2:1) устидан ғалаба қозонганди. Испания чемпионатидаги дебют мавсумида дарвозабон 15 ўйинда иштирок этиб, 14 ғалаба ва 1 дуранг қайд этганди.

Шенсни "Барселона" сафига 2024 йил октябрь ойида келиб қўшилганди. Ўтган вақт давомида у барча мусобақаларни инобатга олганда 33 ўйинда майдонга тушган ва 14 бор дарвозасидан гол ўтказмаган. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, польшалик трансфер нархи 1 млн. еврони ташкил қилади.

Июль ойи аввалида 35 ёшли посбон клуб билан шартномасини 2027 йилгача узайтирганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика