Руни Гвардиола ҳақида: "Инглиз футболи қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди"

Aslanov Jasurbek
20 май 2026, 11:31
Уэйн Руни Пеп Гвардиоланинг тўп назоратига асосланган мураббийлик услуби инглиз футболида катта инқилобга сабаб бўлганини таъкидлади.

Эслатиб ўтамиз, яқиндагина испаниялик мутахассис мавсум якунида "Манчестер Сити" клубини тарк этиши маълум бўлган эди.
"Менимча, у инглиз футболига янги ҳаво олиб кирди. Пеп — шунчаки даҳшатли мутахассис ва у инглиз футболи қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборди. Сўнгги 10-15 йил ичида Англияга хорижлик футболчилар ва мураббийлар жуда кўп келишди. Аммо айнан Гвардиола келиб, бутун футбол пирамидасини, ҳатто ҳаваскорлар футболини ҳам ўзгартира олди.
У инглиз футболининг ҳар бир жабҳасига таъсир ўтказди. Одамлар тўпни ўз дарвозаси олдидан бошлаб ўйинга киритишни ўрганишди, ҳозир болалар жамоаларида ҳам ҳимоядан қисқа паслар орқали ҳужумга чиқишмоқда", - деди Англия миллий терма жамоаси собиқ ҳужумчиси.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: BBC