"Челси" Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиси билан алоқага чиқди

Sherzod Nurmatov
31 авг 2026, 19:55
Ушбу трансфер ойнасида "Рома" ва Франция терма жамоаси марказий ярим ҳимоячиси Ману Коне "Челси" таркибини тўлдириши мумкин.

Инсайдер Фабрицио Романонинг хабар беришича, Лондон клуби 25 ёшли футболчининг агентларидан бири билан аллақачон алоқага чиққан. Қайд этилишича, "Рома" ўйинчини жамоада сақлаб қолиш ниятида ва ҳозирча трансфер бўйича таклиф олмаган.

"Челси" Энцо Фернандеснинг "Манчестер Сити"га эҳтимолий кетиши фонида Конега қизиқиш билдирмоқда.

Transfermarkt портали футболчининг қийматини 50 млн еврога баҳоламоқда.

Коне ўтган мавсум римликлар сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли пас узатди. Шунингдек, у ЖЧ-2026 да Франция терма жамоасининг 5 та ўйинида майдонга тушди, шулардан 4 тасида бошланғич таркибда ўйнади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano