

Гуруҳ босқичининг 2-турида Португалия терма жамоаси 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Роналду биринчи бўлимда иккита гол урди ва учрашувнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
"Ушбу турнирда гол ураётган бошқа топ-ўйинчилар фонида 41 ёшда жаҳон чемпионатида дубль қайд этиш – бу ақлбовар қилмас натижа. Уни танқид қилишди ва у мана шундай жавоб қайтарди. У буни бутун фаолияти давомида қилиб келган.
У ўз ишида энг яхшиси бўлишни истайди ва у ҳамиша шундай бўлиб келган. Бошқа ҳужумчилар гол урганида, у тўпурарлар рўйхатини бошқаришни истайди. Бундай реакция – айнан ундан кутиш мумкин бўлган ҳолат. У эгоист, чунки энг яхшиси бўлишни истайди, аммо шу билан бирга у жамоавий ўйинчи.
Агар Месси ва Роналдуга назар ташласангиз, улар ўз ёшлари учун шунчаки ақлбовар қилмас ишларни амалга оширишмоқда", — деди Руни.



