

“Бургутлар”нинг қишки селекция ишлари жараёнидаги яна бир ижроси таъминланди.
Бу сафар жамоамиз иқтидорли ҳимоячи Одил Абдумажидов билан шартнома имзолади.
Мухлисларимиз учун ушбу футболчи жуда яхши таниш. Асли андижонлик ушбу ўйинчи 2001-йилинг 1-июн санасида таваллуд топган. Андижонда айнан катта футболга кирган.
Фаолияти мобайнида “Металлург”, “Олимпик”, “Динамо”, “Шўртан”, шунингдек, Қозоғистоннинг “Ордабаси” ва “Турон” клубларида тўп сурган.
Абдумажидов ҳозирга қадар фаолияти давомида 130 та ўйинда майдонга тушган. 5 та гол урган ва 3 та ассистни бажарган. 2022-йилда “Ордабаси” билан Қозоғистон Кубогини қўлга киритган.
Одил “Андижон”нинг аҳил оиласига хуш келибсан!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


