Тезкор хабар! ЖЧда 1-тур якунланмасдан илк истеъфо содир бўлди

15 июн 2026, 16:33
Тунис терма жамоаси бош мураббийи Сабри Лямуши Жаҳон чемпионатининг 1-туридан сўнг истеъфога чиқарилди.

Африка жамоасининг биринчи турдаги 1:5 ҳисобидаги мағлубияти раҳбариятнинг шундай кескин чора кўришга сабаб бўлган. Бу ҳақда Ромен Молина (Romain Molina) хабар бермоқда.

Ҳозирча жамоани кейинги турларга ким тайёрлаши ҳақида маълумот берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Сабри Лямуши Тунис терма жамоаси мураббийи сифатида шу йилнинг январь ойидан бери ишлаб келаётганди.

gettyimages-2281621036-2048x2048.jpg

Ўхшаш янгиликлар


Манба: @sportsrufootball

Сўнгги янгиликлар

Барча ›