Испания сафида Токио Олимпия ўйинларида кумуш медал қўлга киритган футболчи 8,5 йилга қамалди

15 июн 2026, 17:54
Испания суди "Эльче" ҳужумчиси Рафа Мир жинсий зўравонликда айбдор деб топди.

Судя 28 ёшли футболчига 8.5 йилга қамоқ жазосини тайинлади.

Маълумот учун, 2024 йилнинг сентябрь ойида ўз уйида икки аёлга нисбатан жинсий зўравонлик қилганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди.

Маълумот учун, ҳужумчи фаолияти давомида "Севилья", "Валенсия", "Вулверхэмптон", "Лас-Пальмас" "Уэска" каби жамоаларда тўп сурган.

Мир 2021 йилда Токиода бўлиб ўтган ёзги Олимпия ўйинларида Испания сафида кумуш медалга эга чиққан. У ушбу мусобақада 6 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

Футболчи якунлаган мавсумда Ла Лигада 27 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›