

“Жумладан, дарвозабон Раҳимжон Давронов, ҳимоячи Иброҳим Йўлдошев ва ярим ҳимоячи Жамшид Болтабоев билан тузилган меҳнат шартномаси ҳар икки томоннинг ўзаро розилиги асосида бекор қилинганини маълум қиламиз.
Хабарингиз бор, ушбу футболчилар мавсум аввалида жамоамизга қўшилишганди. Ўтган вақт давомида Давронов “Андижон” таркибида чемпионат ва Кубок доирасида ҳаммаси бўлиб, 8 та ўйинда майдонга тушди. Иброҳим Йўлдошев битта ўйинда майдонга тушди ва битта гол муаллифига айланди. Болтабоев эса “Андижон” сафида Суперлигада 7 та ўйинда майдонга тушди.
Давронов, Йўлдошев ва Болтабоевга жамоамиздаги фаолияти учун миннатдорчилик билдирамиз ва уларнинг кейинги фаолиятига омад тилаймиз”, - деб ёзилади клуб баёнотида.



