Ўтмишга назар. Уругвайга қарши ўйинга қаноти ёнган самолётда етиб борган Саудия Арабистони

Оқил Абдубарноев
15 июн 2026, 18:30
Тошкент вақти билан 16 июнь тонгида 2026 йилги жаҳон чемпионати 1-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Уругвай учрашуви ўтказилади.

Ушбу икки терма жамоа номи ёнма-ён тилга олинганда, кўпчилик мухлисларнинг ёдига 2018 йили Россияда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатидаги ҳаяжонли ва қўрқинчли воқеа тушади.

2018 йилги мундиал гуруҳ босқичи доирасидаги Уругвайга қарши ўйин олдидан Саудия Арабистони терма жамоаси ҳақиқий даҳшатли синовга дуч келган эди. Жамоа делегациясини Санкт-Петербургдан ўйин бўлиб ўтадиган Ростов-Дон шаҳрига олиб кетаётган "Airbus A319" русумли самолётнинг ўнг қанотидаги двигателида ҳавода ёнғин чиққан.

Бир неча минг метр баландликда самолёт қанотидан чиқаётган олов футболчилар томонидан видеога олинган ва бу даҳшатли кадрлар зудлик билан бутун дунё оммавий ахборот воситаларида тарқалган. Яхшиямки, учувчиларнинг юқори профессионаллиги сабабли, ёнғинга қарамай, самолёт беталафот қўндирилган. Ҳеч ким жисмоний жароҳат олмаган бўлса-да, араб футболчилари Уругвайга қарши муҳим ўйинга жуда кучли руҳий шок ҳолатида етиб боришган эди. Ўша тарихий ва оғир босим остида ўтган учрашувда Уругвай вакиллари 1:0 ҳисобида кичик ғалабани қўлга киритишган.

Орадан 8 йил ўтиб, тақдир бу икки жамоани Шимолий Америка яшил майдонларида, ЖЧ–2026 нинг илк туридаёқ яна рўбарў қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›