ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди

Khoja
3 авг 2025
ПСЖ дарвозабони Матвей Сафонов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.

Франция жамоаси ўз дарвозабонини "Галатасарой"га таклиф қилган. Истанбул клуби агар "Манчестер Сити"дан Эдерсон ёки бошқа жаҳон даражасидаги дарвозабонни қўлга кирита олмасалар, ушбу вариантни кўриб чиқишларини маълум қилишган.

Эслатиб ўтамиз, Сафонов ўтган йилнинг ёзида "Краснодар"дан ПСЖГа 20 миллион евро эвазига кўчиб ўтганди. У якунланган мавсумда 17 та учрашувда майдонга тушди ва 7 та баҳсда ўз дарвозасини дахлсизлигини сақлаб қолди.


KhojaMuallif
Manba: skysport