

Россиялик посбон қўл синиши туфайли 1,5 ойни ўтказиб юборишга мажбур бўлган эди. Эслатиб ўтамиз, Сафонов 17 декабрь куни Қитъалараро кубок финали доирасидаги "Фламенго"га қарши баҳсда (1:1, пенальтилар серияси — 2:1) жароҳат олганди. Ўша ўйинда Матвей пенальтилар сериясида кетма-кет тўртта зарбани қайтариб, жамоасига чемпионликни тақдим этган ва қаҳрамонга айланган эди.
Эндиликда дарвозабон парижликларга муҳим турнирда ёрдам беришга тайёр. Унинг асосий таркибда кўриниш бериши мураббийлар штабининг қарорига боғлиқ.



