Озарбайжон. Чемпионликдан кейин "Сабаҳ" аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди

8 май 2026, 23:19
Озарбайжон Премьер-лигаси 31-турида "Сабаҳ" чемпионатда қолиш учун курашаётган "Кяпаз"га мағлуб бўлди.

Баҳсда ҳамюртимиз Умарали Раҳмоналиев асосий таркибда майдонга тушди ва 65-дақиқада алмаштирилди.

"Сабаҳ" - "Кяпаз" 0:1
Гол:
Раҳман Хаджиев (47).

Қайд этиш керак, бу "Сабаҳ" учун финал олдидан сўнгги баҳс бўлди. Жамоа 13 май куни Озарбайжон кубоги финалида "Зира"га қарши баҳс олиб боради.


Манба: championat.asia