

Янги маълумотларга кўра, "Ньюкасл" ёзда асосий футболчиларини сотишга тайёргарлик кўрмаган. "TEAMtalk"нинг маълум қилишича, бразилиялик ярим ҳимоячи "Манчестер Юнайтед"га ўтиш учун шахсий шартларни келишиб олгани ҳақида ҳеч қандай тасдиқ йўқ.
Фабрицио Романо шу ҳафта бошида Гимараэс вакиллари ва "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтганини хабар қилгач, бразилиялик ярим ҳимоячи ёзда "Олд Траффорд"га ўтиш учун шахсий шартларни келишиб олгани ҳақида хабарлар тарқалиб кетди.

Бироқ янгиланган маълумотларга таянилса, "ҳаккалар" юлдуз футболчисини сотишга шошилмаяпти ва уни ўз таркибида сақлаб қолиш ниятида.
28 ёшли хавбек ушбу мавсум 35 ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 7 та голга ассистентлик қилди. Унинг "Ньюкасл" билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган.


