"Манчестер Юнайтед" Тонали учун "Ньюкасл"га 90 миллион еврогача тўлашга тайёр

6 июн 2026, 17:39
"Манчестер Юнайтед" "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали учун 80-90 миллион евро тўлашга тайёр.

Манба маълумотларига кўра, "Ньюкасл" 26 ёшли италиялик учун камида 110 миллион евро талаб қилмоқда. Бироқ клуб ярим ҳимоячини сотишга интилмаяпти.

Қайд этилишича, ярим ҳимоячига "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ҳам қизиқиш билдирмоқда.

Тонали 2025/26 йилги мавсумда барча мусобақаларда 53 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Унинг клуб билан шартномаси 2028 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 80 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Caught Offside

Сўнгги янгиликлар

Барча ›