"Тоттенхэм” "Арсенал" қизиққан Тонали бўйича музокараларни бошлади

21 июн 2026, 11:28
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячи Сандро Тоналининг эҳтимолий трансфери бўйича "Ньюкасл" билан алоқага чиқди.

Италиялик ярим ҳимоячи таклифининг асосий тарафдорларидан бири "шпорлар" бош мураббийи Роберто де Зерби ҳисобланади.

"Ньюкасл" 26 ёшли футболчини фақат жиддий компенсация эвазига қўйиб юборишга тайёр. Клуб эҳтимолий трансферни тахминан 105 миллион еврога баҳоламоқда. Тоналининг "зағизғонлар" билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Шу билан бирга, "Тоттенхэм" футболчи учун бошқа даъвогарлар билан рақобатлашиши керак бўлади. Аввалроқ ярим ҳимоячига "Арсенал" қизиқиш билдирганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: talksport.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›