

39 ёшли аргентиналик ҳужумчи Жазоирга қарши ўйинда (3:0) 80 дақиқа майдонда ҳаракат қилди, Австрияга қарши баҳсни (2:0) тўлиқ ўтказди ва Иордания билан учрашувда (3:1) иккинчи бўлимда майдонга тушиб, 30 дақиқа ўйнади.
Месси гуруҳ босқичида 2,69 xG кўрсаткичига қарамай 6 та гол урди. Шунингдек, у тўпга 155 марта тегиниб, шундан 12 тасини рақиб жарима майдонида амалга оширди. У 13 та яккакурашда ғалаба қозонди, дарвоза томон 9 та аниқ зарба йўллади, 6 та голли вазият яратди ва ўзига нисбатан 6 марта қоида бузилишига эришди.
6 та гол билан Лионель Месси мундиал гуруҳ босқичининг энг яхши тўпурарига айланди. Унинг энг яқин таъқибчилари ҳисобида эса 4 тадан гол мавжуд.



