Губерниев Ўзбекистоннинг ЖЧ–2026даги иштирокини баҳолади: "Биринчи қадам доим ҳам муваффақиятли бўлмайди"

28 июн 2026, 18:34
"Матч ТВ" шарҳловчиси Дмитрий Губерниев Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026даги иштирокини баҳолади.

Бу Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатлари тарихидаги илк иштироки бўлди. Терма жамоа гуруҳ босқичидаги барча учрашувларда мағлуб бўлиб, ўз гуруҳида сўнгги ўринни эгаллади. Гуруҳ босқичидаги энг ёмон натижа эса Ироқ терма жамоаси ҳисобига қайд этилди.

"Биринчи қадам доим ҳам муваффақиятли бўлмайди. Жамоада етакчи бўлиши керак бўлган футболчилар бор эди, аммо афсуски, улар яккакурашларда рақибларига ютқазишди. Индивидуал маҳорат жиҳатидан ҳам Ўзбекистон терма жамоаси рақибларидан кучсизроқ эди.

Балки жамоага янада кўпроқ фидойилик етишмагандир. Аммо қандай бўлмасин, терма жамоага кўрсатган ўйини учун раҳмат айтиш керак", — деди Губерниев.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: "Матч ТВ"