

“Арсенал” — “Бёрнли” 1:0
Голлар: 37 - Кай Хаверц
"Арсенал": 1. Давид Райя, 33. Риккардо Калафьори (5. Пьеро Инкапье, 72’), 3. Кристьян Москера, 6. Габриэл Магальяйнс, 2. Вильям Салиба, 41. Деклан Райс, 19. Леандро Троссард (11. Габриэл Мартинелли, 90+3’), 8. Мартин Эдегор (36. Мартин Субименди, 90+3’), 10. Эберечи Эзе (49. Майлз Льюис-Скелли, 73’), 7. Букайо Сака, 29. Кай Хаверц (14. Виктор Гёкереш, 72’).
Захира: 13. Кепа Аррисабалага, 56. Макс Доумен, 9. Габриэл Жезус, 20. Нони Мадуэке.
"Бёрнли": 13. Макс Вайс, 2. Кайл Уокер, 6. Аксель Туанзебе, 5. Максим Эстеве (12. Башир Хамфрис, 82’), 23. Лукас Пирес, 28. Ганнибал Межбри (25. Зеки Амдуни, 70’), 16. Флорентину Луиш (20. Жеймс Уорд-Праус, 78), 8. Лесли Угочукву (29. Жош Лорент, 71’), 19. Зиан Флемминг, 17. Лум Чауна (7. Якоб Бруун Ларсен, 82’), 11. Жейдон Энтони.
Захира: 1. Мартин Дубравка, 3. Квилиндсхи Хартман, 4. Жо Уорролл, 10. Маркус Эдвардс.
Огоҳлантиришлар: 28 - Ганнибал Межбри, 67 - Кай Хаверц, 90+1 - Зиан Флемминг, 90+4 - Лукас Пирес
🕛 90+10. Ўйин якунланди, “Арсенал” чемпионлик сари катта қадам ташлади!
90+6 Мартинелли қарши ҳужумда катта тезликда олдинга ўтди, бироқ якуний зарбани бера олмади.
90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.
88. Троссарднинг кучли зарбаси ноаниқ бўлди.
81. Сўнгги декада бошланди, ўйин ҳарорати юқори даражага чиқиши аниқ!
78. Гёкереш ва дарвозабон тўқнашди, ҳужумчи йиқилди, ҳакам ўйин қоидаси бузилмади, деб топди.
77. Инкапье рақиб футболчиси билан тўқнашди, унинг шортиси ечилиб кетди)
🔄 73. Ҳар икки жамоада ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди, сўнгги дақиқаларга тайёргарлик.
🟨 69. Ҳаммаси жойида, германиялик ҳужумчи сариқ карточка билан жазоланди.
67. Кай Хаверц рақибга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳолат ВАРда кўрилмоқда, ҳужумчига қизил карточка кўрсатилиши мумкин.
60. Саканинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвозанинг ташқи томон тўрига тегди.
57. Ганнибалнинг узоқдан йўллаган зарбаси анчагина ноаниқ бўлди.
55. Хаверцнинг узатмасини Эзе бош билан дарвозага йўллади, тўп ҳимоячига тегиб, зарба бироз секинлашди ва дарвозабон тўпни ушлаб олди.
54. Эзедан хавфли зарба! Тўп сапчиб, сал қолса дарвозага кириши мумкин эди…
51. Энтонининг зарбаси ноаниқ кетди.
🕛 46. Иккинчи бўлим бошланди.
🕘 45+2. Дастлабки бўлим якунланди.
45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.
44. Саканинг зарбаси бироз ноаниқ бўлди.
40. “Бёрнли” гол ўтказиб юборгач олдинга ўтмоқда, бироқ ҳозирча наф чиқмаяпти.

⚽️ 37. ГОЛ! Хаверц ҳисобни очди! Бурчакдан узатилган тўпни Кай боши билан дарвозага аниқ жойлади!
37. Эдегорнинг зарбаси рекошетга учради ва тўп майдондан чиқиб кетди…
34. Сака рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ бош ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини билдирди.
30. Саканинг ҳаволатиб берган узатмаси сал қолса дарвозадан жой олиши мумкин эди…
29. Эзенинг чиройли тарзда йўллаган зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.
27. “Бёрнли” қарши ҳужумга қочиб кетди, якуний зарбани Межбри берди, аммо жуда ноаниқ бўлди.
25. “Арсенал” олдинга катта куч билан ўтмоқда, аммо рақиб ҳимояси ҳам яхши ҳаракат қиляпти.
15. Троссарднинг зарбаси дарвозага устунига тегиб қайтди!
14. “Тўпчилар”нинг яхши комбинация якунида Хаверц дарвозага зарба берди, аммо ноаниқ кетди.
13. Саканинг зарбаси рекошетга учраб, тўп майдонни тарк этди.
10. Райснинг ерлатиб берган зарбаси кучсиз ва ноаниқ бўлди.
5. Учрашув юқори темпда бошланмади, тезкор ҳужум кўрмадик.
🕛 1. Ўйин бошланди!
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларнинг АПЛнинг 2025/2026 йилги мавсуми 37-туридан ўрин олган баҳс - “Арсенал” — “Бёрнли” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!



