Англия кубоги. "Манчестер Сити" камбэк қилиб, "Саутгемптон"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди

25 апр 2026, 23:10
Англия кубоги ярим финал доирасидаги учрашув якунланди.

“Манчестер Сити” — “Саутгемптон” 2:1

Голлар: 79 - Финн Азаз, 82 - Жереми Доку, 87 - Нико Гонсалес

“Манчестер Сити”: 1. Жеймс Траффорд, 27. Матеус Нунеш, 21. Райан Аит-Нури (33. Нико О'Райли, 71’), 5. Жон Стоунз, 6. Натан Аке, 14. Нико Гонсалес, 47. Фил Фоден (11. Жереми Доку, 58’), 8. Матео Ковачич (26. Савио, 58’), 10. Райан Шерки, 4. Тейани Рейндерс (20. Бернарду Силва, 86’), 7. Омар Мармуш (9. Эрлинг Ҳоланд, 71’).

Захира: 25. Жанлуижи Доннарумма, 15. Марк Гехи, 45. Абдуқодир Ҳусанов, 82. Рико Льюис.

“Саутгемптон”: 41. Даниэль Перец, 14. Жеймс Бри (19. Кэмерон Арчер, 89’), 6. Тейлор Харвуд-Беллис, 15. Натан Вуд-Гордон, 34. Велингтон (27. Курю Мацуки, 77’), 10. Финн Азаз, 13. Лео Шенца, 20. Каспар Яндер, 48. Кэмерон Брэгг (24. Ши Чарльз, 61’), 18. Том Феллоуз, 11. Росс Стюарт (9. Кайл Ларин, 61’).

Захира: 25. Жорж Лонг, 17. Жошуа Куарши, 38. Элиас Йелерт, 23. Самуэль Эдози, 46. Жей Робинсон.

Огоҳлантиришлар: 90+3 - Тейлор Харвуд-Беллис

🕛 90+8. Ўйин якунланди. Абдуқодир Ҳусанов ва “Ман Сити” навбатдаги финалда!

90+2. Яна Савиньо! Бу сафарги зарбаси жуда ноаниқ ва тушунарсиз чиқди.

90+1. Савиньо!!! Доку қарши ҳужумда олдинга юриш қилди, рақиб дарвозабони олдинга чиққанди, уни алдаб, жарима майдончасига яқин Савиньога узатди, бразилиялик футболчининг зарбасини ҳимоячилар қайтарди…

90. Ўйиннинг асосий вақтига 7 дақиқа қўшиб берилди.

89. Буёғига “Саутгемптон” вабанкка борса керак. Зўр якун кутяпти бизни.

gettyimages-2273105852-2048x2048.jpg

⚽️ 87. ГОЛ! Нико даҳшатли гол билан ҳисобни оширди! Гонсалеснинг узоқдан тепган тўпи дарвоза тўридан жой олди! Зўр гол!

86. “Ман Сити” олдинга ўтмоқда, кучли босим кўряпмиз.

83. Яна “Саутгемптон”дан ҳужум! Бу сафарги зарба Мацуки ижросида бўлди, Траффорд жамоасини муқаррар голдан қутқарди!

gettyimages-2273104906-2048x2048.jpg

⚽️ 82. ГОЛ! Доку ҳисобни тенглаштирди! Жереми тўпни ўзига тўғрилаб олиб, зарба берди, тўп рекошетга учраб, дарвоза тўридан жой олди!

80. “Ман Сити” шунча вақт доминантлик қилиб келди, аммо охирида гол ўтказиб юбормоқда. Буёғига қандай бўларкан энди?!

gettyimages-2272483391-2048x2048.jpg

⚽️ 79. ГОЛ! Финн Азаз супер гол урди! Шерки тўпни йўқотди, Финнга тўп келиб тушди, унинг ажойиб зарбасидан сўнг тўп дарвозага кирди!

75. Докунинг узоқдан тепган тўпи ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.

73. Даҳшат вазият “Ман Сити”да! Дастлаб Рейндерснинг зарбасини дарвозабон қайтарди, Шерки тепди, тўп ҳимоячига тегиб қайтди, учинчи зарбаси эса ноаниқ бўлди.

63. Яна Мармуш… Шеркининг супер узатмасини мисрлик ҳужумчи шунчаки дарвозага киритиб қўйиши керак эди, бироқ улгурмади.

60. Айт-Нури Мармушга яхши пас берди, унинг берган зарбаси жуда ноаниқ бўлди…

54. Фоденнинг зарбаси жуда ноаниқ бўлди.

49. Мармуш кўплаб вазиятларни кўкка совурмоқда: тўпни ўзига тўғрилаб олиш ёки бўлмаса якуний зарбани беришда муаммо бўлмоқда.

46. Абдуқодир Ҳусанов ўйинга қўшилмади, ҳозирча.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

🕘 45+2. Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

44. Нунеш жароҳат олганди, унинг ўрнига Ҳусанов тушиши кутилмоқда. Аммо ҳозирча Матеус тиббий ёрда олиб, майдонга қайтди. Иккинчи бўлимда алмаштирилса керак.

41. Абдуқодир Ҳусанов майдонга тушишга тайёрланмоқда!

35. Рейндерснинг акробатик усулда тепган тўпи ноаниқ бўлди.

34. Мармуш дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб, зарба берди, дарвозабон қайтарди.

23. Шеркининг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб ортга қайтди.

19. Ковачич жарима майдончасига ёриб кириб тўпни дарвозага йўллади, бироқ бироз ноаниқ бўлди.

gettyimages-2272469219-2048x2048.jpg

12. ГОЛ! Шенца ҳисобни очганди, аммо у оффсайдда қолиб кетган экан. Ҳисобга олинмади гол.

11. Мармуш яхши вазиятда зарба бера олмади, рақиб ҳимоячиси яхши ўйнаб, хавфни бартараф этди.

10. Феллоузнинг узатмасидан сўнг Яндер дарвозага зарба бермоқчи бўлди, бироқ “Сити” ҳимоячилари имкон беришмади.

5. “Ман Сити” дан зўр ҳужум! Мармушнинг узатмасини Рейндерс дарвозага йўллади, дарвозабон ажойиб тарзда қайтарди. Қўшимчасига бу вазиятда оффсайд ҳам бўлган экан.

🕛 1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Англия кубоги ярим финал доирасидаги “Манчестер Сити” — “Саутгемптон” учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!


Манба: championat.asia