Мареска "Кристал Пэлас"га қарши кечган 4:1 ҳисобидаги ўйин ҳақида: "Бошида қийин бўлди, аммо кейин "Сити" ўйинни назорат қилди"

29 авг 2026, 09:45
Энцо Мареска "Манчестер Сити"нинг "Кристал Пэлас" устидан қозонган йирик ғалабасини (4:1) шарҳлади.

"Бу майдонда ўйнаш қийин. Биз буни ўйиндан олдин ҳам билардик. Ўйиннинг дастлабки дақиқаларида бунга гувоҳ бўлдингиз. Аммо кейинчалик биз ўйинни назорат қилдик. Ўйиннинг интенсивлиги, жамоанинг иштиёқи мени жуда қувонтирди.

Шерки бизга ёрдам бермоқда. У келажакда ҳам бизга ёрдам беради. Унинг юқори сифатли футболчи эканини биламиз: "Борнмут"га қарши ўтган ўйинда — иккита голли узатма, бугун эса — иккита гол. Лекин ўйлашимча, Райан тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракат қилди. У Уортонни назорат қилди ва жуда кўп меҳнат қилди.

Фоден секин-аста қанотдаги ўйинга мослашмоқда. Унинг вингер эмаслигини биламиз. Лекин биз ечимлар топишга ҳаракат қиляпмиз. Сўнгги 10-15 дақиқада у марказда ўйнаганда, бу позиция унга кўпроқ ёқиши кўриниб турди. Бироқ унинг ишга бўлган муносабати жуда яхши эди ва айнан шу нарса бизга керак", — деди "Манчестер Сити" бош мураббийи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Championat.com