

Фабрицио Романонинг таъкидлашича, Аргентина терма жамоасининг 25 ёшли ярим ҳимоячиси ва "шаҳарликлар" шартнома шартлари бўйича оғзаки келишувга эришган.
Энди келишув клубларга боғлиқ — "Сити" ҳозирча жаҳон чемпиони бўйича расмий таклиф юбормаган, бироқ тез орада томонлар ўртасидаги алоқалар бўлиши кутилмоқда.
Аввалроқ "Ман Сити" Фернандес эвазига "Челси"га 130-140 миллион фунт таклиф қилиши хабар қилинганди, чунки лондонликлар ушбу сумма муддати тугагандан сўнг футболчини 120 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёр эмас.
Энцо ўтган мавсумда АПЛда 36 та ўйинда 10 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.



