Клопп йирик ғалабадан сўнг: "4:0 ҳисобида ғалаба қозониш - фантастика"

Aziz Tukhtamuradov
1 дек 2023
"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп Европа лигаси доирасида ЛАСКка қарши ўйиндаги йирик ғалабадан сўнг (4:0) ўз фикрларини билдирди.

"Энг асосийси, биз гуруҳда етакчимиз ва бу ўзгармайди. Кўплаб яхши вазиятлар бўлди, баъзилари эса менга ёқмади. 

Биз доим ривожланишимиз кераклиги ҳақида гапирамиз. Яхши футбол бўлди, аммо бу ўйинни танаффусгача тугатиб қўйишимиз керак эли. 2:0 ва 3:0 вақтида биз бироз очилдик ва уларда имкониятлар пайдо бўлди. 

4:0 ҳисобида ғалаба қозониш - фантастика", - деди Клопп.


Aziz TukhtamuradovMuallif
Manba: UEFA