Жота иштирокидаги ҳалокатли воқеа гувоҳи баёнот берди

Sherzod Nurmatov
10 июл 2025
Ижтимоий тармоқларда Диогу Жота ва унинг укаси Андре Силва иштирокидаги ҳалокат жойидан олинган биринчи кадрлар муаллифи бўлган эркакнинг мурожаати акс этган видео пайдо бўлди.

Кадрларда машина ёнаётгани акс этган.

"Мен буни тасвирга олдим. Тўхтадим ва ёрдам беришга ҳаракат қилдим, лекин афсуски, ҳеч нарса қилолмадим. Виждоним тоза. Машинада ким борлигини билмагандим. Оиласига ҳамдардлик билдираман", – деди Хосе исмли киши.

Хосе, шунингдек, Диогу Жота ва унинг укаси бўлган машина тезликни белгиланган меъёрдан жиддий оширганига шубҳа билдирган. Унинг айтишича, йўл қопламасининг сифатсизлиги тез ҳайдашни қийинлаштиради.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Mirror