

Ўзбекистон "K" гуруҳида Португалия ва Колумбияга қарши ўйнаши аниқ бўлди. Гуруҳдаги сўнгги жамоа қитъалараро плей-оффдан кейин маълум бўлади.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Португалия футбол федерацияси билан март ойида ўртоқлик учрашуви ўтказиш бўйича келишувга эришган эди. Бироқ кечаги қуръа иккала жамоани бир гуруҳда жойлаштиргани боис мазкур ўйин бекор қилинади. Энди Ўзбекистон ҳам, Португалия ҳам март ойи учун ўзига бошқа рақиб қидиришига тўғри келади.




