Мексика 100 фоизлик натижа қайд этди. Жанубий Корея эса …

25 июн 2026, 07:58
"А" гуруҳининг 3-тур баҳслари ҳам якунланди.

Мусобақа мезбонларидан ҳисобланмиш Мексика сўнгги турда Чехияга қарши баҳс олиб борди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Иккинчи учашувда эса Жанубий Корея ЖАРга қарши майдонга тушди. Баҳс африкаликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

"А" гуруҳида Мексика 100 фоизлик натижа билан гуруҳда биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўриндан эса ЖАР терма жамоаси жой олди. Африкаликлар ушбу гуруҳда 4 очко тўплашди. Жанубий Корея термаси жамоаси 3 очко билан гуруҳда учинчи бўлишган бўлса, чехияликлар 1 очко билан гуруҳда сўнгги ўринни эгаллашди.

ЖЧ-2026. A гуруҳи. 3-тур

Чехия — Мексика 0:3

Голлар: Чавес 55, Кинонес 61, Фидальго 90+4

ЖАР — Жанубий Корея 1:0

Гол: Масеко 63.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia