

Америка клуби "Барселона" ва "Бавария"нинг 37 ёшли собиқ ҳужумчиси эркин агент сифатида жамоага келиб қўшилганини эълон қилди.
МЛС расмий сайтига кўра, ҳужумчи билан шартнома 2027/28 йилги мавсум охиригача имзоланган. Левандовски жамоада махсус слотни эгаллайди, шу сабабли унинг маоши жамоанинг бюджет чегарасига киритилмайди.
Ўтган мавсум Ла Лигада Левандовски 31 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.



