"Ливерпуль" МЮнинг трансфер мақсадини илиб кетиши мумкин

28 окт 2026, 10:10
"Манчестер Юнайтед" "Эвертон" марказий ҳимоячиси Джеррэд Брэнтуэйтга қизиқиш билдиришда давом этмоқда, икки йил олдин манчестерликлар у бўйича таклиф билан чиқишган, аммо "ирискалар" уни рад этишган эди.

Бу ҳақда Football Insider хабар бермоқда.

Манба маълумотига кўра, "Ливерпуль" англиялик футболчини кузатиб бормоқда. Мерсисайдликлар 24 ёшли ҳимоячининг ўйинига қойил қолишмоқда ва кейинги йили уни сотиб олишга ҳаракат қилишлари мумкин. "Эвертон" ўйинчини 80 миллион фунтга (96 миллион евро) баҳоламоқда.

Жорий мавсумда Брэнтуэйт барча турнирларда еттита ўйинда майдонга тушди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt порталида тақдим этилган маълумотларга кўра, футболчининг бозор қиймати 45 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Insider

Сўнгги янгиликлар

Барча ›