

"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем "Райо Вальекано"га қарши ўйинда сонининг орқа қисмидан жароҳат олди. Хабарларга кўра, у бир ойга сафдан чиққан эди.
Журналист Рамон Алварес де Моннинг маълумотларига кўра, жароҳат янада жиддийроқ бўлиши мумкин: инглиз футболчи икки ойгача ўйинларни ўтказиб юбориш хавфи остида. Ҳозирда тиббий текширувлар давом этмоқда.
Беллингем бу мавсумда Ла Лигада 18 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.



