

"Улар биздан кучлироқ эди, биз эса ўйин давомида ҳеч қандай вазият ярата олмадик. Гап интенсивлик ёки хоҳишда эмас. Биз ёмон ўйнадик, улар эса яхшироқ ўйнади, шунинг учун уларда кўпроқ имконият бўлди. Бизда ҳужумга ўтиш ва сифатли сўнгги паслар бўлмади. Улар биздан устун эди», — дея Симеоне сўзларини Marca келтирмоқда.
Ла Лигаъда 24 турдан сўнг "Атлетико" 45 очко тўплаган ва турнир жадвалида 3-ўринни эгалламоқда. "Райо Вальекано" эса 23 ўйиндан кейин 25 очко билан 17-ўринда турибди.



