

"CaughtOffside" маълумотига кўра, Лондон клуби 22 ёшли футболчини қишки трансферлар ойнасида таркибига қўшиб олиш вариантни кўриб чиқмоқда.
"Челси" АПЛнинг дастлабки 5 турида ўз дарвозасидан 12 та гол ўтказиб юборган. Шу сабабли лондонликлар ҳимоя чизиғини кучайтириш вариантларини ҳозирданоқ ўрганмоқда ва агарда Ҳусанов “Сити”да захира варианти сифатида кўрилса, уни таркибига қўшиб олмоқчи.
Ҳусанов "Манчестер Сити" таркибида ҳозирга қадар 53 та учрашувда майдонга тушиб, 1 та гол урган.
Ўзбекистонлик ҳимоячининг бозордаги тахминий қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.



