Sofascore. Кеча дубл қайд этган Шомуродов энг яхши футболчи бўлдими?

20 сен 2026, 08:45
Кеча Туркия Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган "Истанбул Башакшеҳир" - "Генчлербирлиги" (4:0) баҳси бўлиб ўтди.

“Башакшеҳир” жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади. Миллий жамоанинг яна бир аъзоси Аббосбек Файзуллаев 77-дақиқада захирадан майдонга тушди. Шомуродов “Генчлербирлиги” дарвозасини икки бора ишғол қилиб, жамоасининг йирик ғалабасига хисса қўшди.

Sofascore кечаги учрашув учун Элдор Шомуродовга 9,1 баҳо қўйди. Бу кечаги футболчилар орасидаги энг яхши баҳо бўлди. Иккинчи бўлимда майдонга тушган Аббосбек Файзуллаев эса 6,6 баҳога лойиқ кўрилган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sofasocore

Сўнгги янгиликлар

Барча ›