

"Шахсан менга Роналду кўпроқ ёқади. Аммо Жаҳон чемпионати ярим финалида 39 ёшли Мессига қарши ўйнадим ва бу жуда қийин бўлди. У фаолиятининг энг юқори чўққисида қандай бўлганини тасаввур қилиш ҳам қийин.
Менимча, энг яхши пайтларида унга қарши умуман чора топиш қийин бўлган. Ўша учрашувда унга қарши туриш деярли имконсиз эди — ахир у 39 ёшда эди!" — деди Рожерс "Челси" клуби каналидаги CFC Unlocked дастурида.
2026 йилги Жаҳон чемпионати ярим финалида Англия Аргентинага 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган. Месси учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Энцо Фернандес ва Лаутаро Мартинеснинг голларига иккита голли узатма берган.



