Жезуш: "Португалия терма жамоасининг барча турнирлардаги мақсади — ғалаба. Улардан биринчиси — Миллатлар Лигаси"

Sherzod Nurmatov
24 сен 2026, 18:35
Португалия миллий терма жамоаси бош мураббийи Жорже Жезуш Уэльсга қарши бўлиб ўтадиган Миллатлар Лигаси ўйини олдидан португалияликлар мусобақада ғолиб чиқиш ниятида эканини таъкидлади.

"Мен дунёнинг энг яхши футболчилари тўп тепадиган терма жамоани бошқармоқдаман. Барча турнирлардаги мақсадимиз — ғалаба. Улардан биринчиси — Миллатлар Лигаси. Биз амалдаги чемпионмиз, шу сабабли, албатта совринни ҳимоя қилишни истаймиз", – дея Жезушнинг сўзларини келтиради UEFA расмий сайти.

Португалия – Уэльс учрашуви бугун бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан соат 23:45 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: UEFA.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›