Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди

Alisher Ostonov
20 сен 2025
Люка Зидан спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди.

27 ёшли дарвозабон жаҳон ва Европа чемпиони Зинедин Зиданнинг ўғли ҳисобланади.

У 2024 йилдан бери "Гранада" шарафини ҳимоя қилмоқда, 2014-2018 йилларда Франциянинг турли ёшдаги терма жамоаларида ўйнаган.

Люк Франция ва Жазоир фуқаролигига эга. Зинединнинг ота-онаси 1953 йилда Жазоирдан Францияга кўчиб келишган.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: rmcsport.bfmtv.com