"Хоразм" бугун тарихий натижа қайд этиши мумкин

Iskandarov Abdulaziz
28 июл 2026, 17:05
Гарчи бугун диққат марказида водий дербиси турган бўлса-да, қолган ўйинлар ҳам қизиқ ўтишини тахмин қилиш қийин эмас.

Бугун Сергей Токов ўзининг собиқ жамоаси "Сурхон"ни меҳмон қилади. "Хоразм" шу кунга қадар Суперлига доирасида 6 маротаба уйда термизликлар билан куч синашган ва бирор маротаба ғалаба қозонмаган, 4 дуранг ва 2 мағлубият.

Учрашувнинг яна бир аҳамияти шуки, икки клуб 26 йилдан сўнг Урганчда учрашади. Ўтган мавсумдаги баҳсга Олмалиқдаги ОКМК стадиони мезбонлик қилган эди.

1996. "Хоразм" - "Сурхон" 0:1

1997. "Хоразм" - "Сурхон" 1:1

1998. "Хоразм" - "Сурхон" 0:0

1999. "Хоразм" - "Сурхон" 2:2

2000. "Хоразм" - "Сурхон" 1:2

2025. "Хоразм" - "Сурхон" 2:2

Мазкур қарама-қаршилик соат 20:00 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia